Антонио Рюдигер фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Deadlinedaylive нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, германиялик футболчи ўзининг собиқ жамоаси “Челси”га қайтиши мумкин. “Аристократлар” ёзги трансферлар вақтида Рюдигерни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳимоячи 2017-йилдан 2022-йилгача лондонликлар шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, Рюдигернинг “Реал Мадрид” билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 24 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист