Антонио Конте: «Барса»нинг ўйинини томоша қилдим ва аввал исмини ҳам эшитмаган чап қанот ҳимоячисини кўрдим»
Мутахассис «Барселона»нинг 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Хави Эспартнинг ўйинига юқори баҳо берди.
photo: gettyimages
Антонио Конте «Барселона»нинг 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Хави Эспартнинг ўйинига юқори баҳо берди. Ёш футболчи жорий мавсумда асосий таркибдан жой олишга муваффақ бўлди.
«Барса»нинг ўйинини томоша қилдим ва аввал исмини ҳам эшитмаган чап қанот ҳимоячисини кўрдим. Шарҳловчининг айтишича, ўтган мавсумда у атиги тўрт марта майдонга тушиб, ҳар сафар ўн дақиқадан ўйнаган ёки шунга ўхшаш. Ёзда уни ижарага беришмоқчи ҳам бўлишган. Аммо энди у асосий таркибда майдонга тушиб, ўзини шунчалик эркин намоён этмоқда».
Хави Эспарт жорий мавсумда «Барселона» сафида олтита ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёзди.