locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антони «Жирона»га қарши ўйинда қизил карточка олгани учун «Бетис» мухлисларидан узр сўради

Учрашув 1:1 ҳисобига дуранг билан якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Антони «Жирона»га қарши ўйинда қизил карточка олгани учун «Бетис» мухлисларидан узр сўради
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
23.11.2025, Як.
Бетис
1
Жирона
1

«Бетис» ҳужумкор яримҳимоячиси Антони Ла Лиганинг 13-турида «Жирона»га қарши ўйинда олган қизил карточкаси учун мухлислардан узр сўради.

«Қизил карточка олганимдан жуда афсусдаман. Мен фақат жамоамга ғалаба қозонишга ёрдам бермоқчи эдим. Бу мутлақо тасодифий ҳолат эди… Мени доим қўллаб-қувватлаган барча мухлислардан узр сўрайман», — деб ёзди Антони ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бразилиялик футболчи учрашув охирида майдондан четлатилган эди. 89-дақиқада у қайчи услубида зарба беришга уринди, бироқ оёғи рақиб футболчиси Хоэл Рокенинг юзига тегиб кетди. Бош ҳакам Йосу Галек Апетстегия VAR ёрдамида Антонини майдондан четлатди.

Жорий мавсумда Антони Испания чемпионатида «Бетис» таркибида тўққизта ўйин ўтказиб, тўрта гол урди ва битта голли узатма берди. Шунингдек, у Европа лигасида учта ўйинда майдонга тушиб, икки марта гол киритди ва бир голга ассистентлик қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг