Ансу Фати — \"Монако\" футболчиси
Фото: Getty Images
“Барселона” вингери Ансу Фати ижара асосида “Монако”га кўчиб ўтди.
Монегасклар 22 ёшли футболчини бир йилга ижарага олди. Кейинчалик Франция клуби ҳужумкор футболчини 11 миллионн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишади.
Каталония клуби Фатини ижарага беришдан аввал у билан шартномани 2028 йилгача узайтирганини эълон қилди. У ўтган йили жароҳат сабаб кўп вақтини захирада ўтказганди.
Шу тариқа, “Монако” Поль Погба трансферидан сўнг Фатининг ҳам ўз сафига қўшиб олди.
Фати Ла Лигада атиги 6 ўйинда майдонга тушган. Ундан аввалги мавсумни эса “Брайтон”да ижарада ўтказган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист