locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳанси Флик “Барселона”да Гвардиола эришган натижага ета олмади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳанси Флик “Барселона”да Гвардиола эришган натижага ета олмади
ФОТО: Getty Images

УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб ўйинида Каталониянинг “Барселона” клуби Дортмунднинг “Боруссия”сига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, “кўк-анорранглилар”нинг 24 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясалди. Каталон гранди охирги марта ўтган йилнинг 21-декабр куни Ла Лига доирасида “Атлетико”га мағлуб бўлганди.

Жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик мағлубият сериянинг давомийлиги бўйича “Барселона”нинг топ-3 мураббийлари қаторига кира олмади. Немис мутахассиси Франк Райкард билан 4-ўринни бўлишиб олди.

Маълумот учун, сериянинг давомийлиги бўйича кучли учликдан Пеп Гвардиола (28 та), Эрнесто Валверде (29 та) ва Луис Энрике (39 та) жой олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг