“Ан-Насср” Роналдуга янги шартнома таклиф қилди
ФОТО: Getty Images
Саудиянинг “Ан-Насср” клуби Криштиану Роналдуга янги шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Спорт Италия журналисти Жанлуижи Лонгари хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар ўртасида тузилажак янги битим 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Амалдаги шартнома эса жорий мавсум охирида якунга етади.
Маълумот учун, Роналду жорий мавсум Саудия чемпионатида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та голга муаллифлик қилди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист