\"Ан-Наср\" Роналдуни \"Ал-Ҳилол\"га ижарага беради — манба
Саудия ҳукумати унинг клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этишини истамоқда
Фото: Getty Images
“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Ал-Ҳилол” сафида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жеймс Бендж хабар берди.
Манбага кўра, Саудия Арабистони суверен жамғармаси португалиялик 40 ёшли футболчини АҚШда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишини истамоқда.
Аввалроқ “Ан-Наср” спорт директори Фернандо Ферро Роналду билан 30 июнда якунланадиоган меҳнат шартномасини узайтириш бўйича музокаралар давом этаётгани ҳақида хабар берганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист