locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ан-Наср” Криштиану Роналдуга ўринбосар топди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ан-Наср” Криштиану Роналдуга ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images

“Ливерпуль” вингери Луис Диас “Ан-Наср”нинг ёздаги асосий трансфер мақсадига айланди. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 40 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда жамоани тарк этишига ишора қилганидан сўнг Саудия клуби колумбиялик футболчига эътибор қаратган.

Таъкидланишича, “Ливерпуль” “Ан-Наср”нинг Луис Диасга қизиқишидан хабардор ва шунинг учун шартномани узайтирмоқчи.

Маълумот учун, Диас жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 85 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг