\"Ан-Наср\" Кайседо учун қанча таклиф қилгани маълум
Фото: Getty Images
"Челси" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давос эттириши мумкин.
The Telegraph хабарига кўра, "Ан-Наср" Кайседо учун асосий даъвогар ҳисобланади. Клуб аллақачон футболчининг вакиллари билан музокара ўтказган. Футболчининг тахминий трансфер баҳоси 116 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Жорий мавсумда 23 ёшли эквадорлик футболчи "Челси" сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та ассист қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист