\"Ан-Наср\" Диас трансфери учун 85 млн евро сарфлашга тайёр
Саудияликлар унга жиддий қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images
“Ан-Наср” клуби “Ливерпуль” вингери Луис Диасни ёзги трансферлар учун асосий номзод сифатида белгилади. Бу ҳақда TeamTalk портали хабар берди.
Манбага кўра, клуб директорлари колумблиялик футболчининг трансфери бўйича таклиф юбориш учун маблағ сўрашган.
Футболчининг трансфер баҳоси 85 млн еврони ташкил этмоқда. Саудияликлар ушбу суммани тўлашга тайёр. 28 ёшли футболчига “Барселона” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсумда Диас АПЛда 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.