locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ангелос Постекоглу «Ан-Наср» бош мураббийига айланди

Мутахассис янги клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ангелос Постекоглу «Ан-Наср» бош мураббийига айланди
ФОТО: Getty images

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби собиқ «Тоттенхэм Хотспур» мураббийи Ангелос Постекоглу жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини ижтимоий тармоқлар орқали расман эълон қилди.

Мутахассис янги клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.

Постекоглу мураббийлик фаолияти давомида Австралия терма жамоаси, «Селтик», «Тоттенхэм Хотспур», «Ноттингем Форест» ҳамда яна бир қатор клубларни бошқарган.

Унинг энг катта муваффақиятлари «Селтик» билан боғлиқ бўлиб, у клубни икки марта Шотландия чемпиони қилди, шунингдек, Шотландия кубоги ва икки марта Лига кубогини қўлга киритди.

«Тоттенхэм»да эса Постекоглу жамоани УЕФА Европа лигаси ғолиблигига олиб чиққан.

Унинг «Ан-Наср»гача бўлган сўнгги иш жойи «Ноттингем Форест» бўлиб, у мазкур клубни 2025 йил октябрь ойида тарк этган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг