Андрей Лунин фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
26 ёшли посбон жорий мавсум «Реал» сафида биронта ҳам ўйинда қатнашмади.
ФОТО: Getty Images
«Реал Мадрид» дарвозабони Андрей Лунин қишки трансфер ойнасида Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Defensa Central нашрининг хабар беришича, 26 ёшли украиналик посбон билан «Тоттенхэм» жиддий қизиқмоқда.
Манбага кўра, Лондон клуби дарвозабонлар чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда ва Лунин асосий номзодлардан бири сифатида қайд этилган.
Маълум қилишича, «шпорлар» уни қишки трансферлар ойнасида қўлга киритиш учун тахминан 12–15 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Бироқ мадридликлар мавсум ўртасида Лунини қўйиб юборишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаяпти.
Маълумот учун, жорий мавсумда украиналик дарвозабон «Реал» асосий жамоасида ҳали бирор расмий ўйинда майдонга тушгани йўқ.
Насрулло Каримов
Журналист