locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андре Онананинг қимматбаҳо машинаси мусодара қилинди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андре Онананинг қимматбаҳо машинаси мусодара қилинди
ФОТО: Getty Images

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онананинг 350 минг фунт стерлинглик Lamborghini Urus русумли автомашинаси полиция томонидан мусодара қилинди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, полиция Онаанинг дўстларидан бири бошқариб келаётган машинани тўхтатган. Текширувлар натижасида суғурта йўқлиги аниқланган ва автомобиль эвакуаторга ортиб, жарима майдонига олиб кетилган.

Қайд этилишича, камерунлик голкипер 14 кун ичида автомобиль эгаси эканлигини ва суғурта борлигини исботлаши керак. Акс ҳолда, машина кимошди савдосига қўйилиши ёки бутунлай йўқ қилиниши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг