Анчелоттининг Бразилия терма жамоаси билан шартномаси молиявий жиҳатдан ошкор этилди
Расм: gettyimages.com Карло Анчелотти
O Globo нашри Карло Анчелотти ва Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ўртасидаги эҳтимолий шартнома тафсилотларини эълон қилди.
Манбага кўра, италиялик мутахассисга 2026 йилги жаҳон чемпионати тугагунча, яъни 14 ойлик шартнома таклиф этилган. Унинг ойлик маоши 4 миллион бразилия реалига (тақрибан 625 минг евро) тенг бўлади.
Бундан ташқари, агар Бразилия жаҳон чемпиони бўлса, Анчелотти 5 миллион евро миқдорида мукофот пули олади. Шартнома доирасида қўшимча қулайликлар ҳам назарда тутилган — жумладан, Европага парвозлар учун шахсий самолёт.
Бакрадзе Иман
Редактор