Анчелотти ЖЧ-2026 фаворитлари қаторасига Бразилияни қўшишни истамади
Улар фаворитлар дея 6 та терма жамоани санади.
ФОТО: Getty images
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти келаси йил ёзида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 фаворитларини айтиб ўтди.
"Фаворитларми? Одатдагидек. Франция, Испания, Англия, Германия, Аргентина, Португалия. Аммо ЖЧ-2026да 48 та жамоа бўлади, шунинг учун кутилмаган ҳодисалар бўлиши мумкин. Эртага биз Англияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган Сенегал билан ўйнаймиз. Улар худди Марокаш каби кучли ‘жамоа", - дея Анчелотти сўзларини келтиради Sky Sports Italia.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони. 2022 йилги турнир финалида Аргентина терма жамоаси Франция билан тўқнаш келди. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланди, аммо пенальтилар сериясида Аргентина устун келди (4:2).
Розикжон Султонмуродов
Журналист