locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти Неймарни ЖЧ-2026га олиб кетмаслиги мумкин

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи футболчининг ҳолатидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анчелотти Неймарни ЖЧ-2026га олиб кетмаслиги мумкин
ФОТО: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Сантос» ҳужумчиси Неймарни 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритмаслиги мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

«Сўнгги пайтларда Неймар билан гаплашмадим. Қачон тикланиб, яна ўйнай олишини кўрамиз. Жаҳон чемпионати учун бизга жуда юқори жисмоний тайёргарликка эга футболчилар керак.

Мен интенсивлиги етарли бўлмаган ўйинчини бир-икки учрашувда майдонга туширишим мумкин, аммо бутун турнир учун бундай футболчини чақириш ниятим йўқ. Бизга ҳар бир футболчи ўзининг энг яхши ҳолатида керак», — деди Анчелотти.

Маълумот учун, Неймар «Сантос» сафида мушак жароҳатидан сўнг майдонга қайтди ва ўтган ҳафтада «Форталеза»га қарши баҳсда 24 дақиқада ўйнади. Унинг жисмоний ҳолати ҳозирча Анчелоттини ишонтирганича йўқ. Шу сабабдан мураббий Неймарни мундиалга олиб бориш масаласида бош қотирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг