Анчелотти Элдор Шомуродовнинг мураббийи бўладими?
Карло Анчелоттининг ўғли — Давиде Анчелотти — яқин кунларда мустақил мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин. Бу ҳақда машҳур инсайдер Николо Скира хабар берди. 34 ёшли мутахассис сўнгги йилларда отаси билан биргаликда Европа гранди жамоаларида ишлаган ва ҳозирда турли таклифларни кўриб чиқмоқда. Манбаларга кўра, энг реал вариантлардан бири — Шотландиянинг «Рейнджерс» клуби.
«Рейнджерс»дан ташқари, Давидега Испания Ла Лигасининг икки жамоаси ҳам қизиқиш билдирган, аммо уларнинг номи ҳозирча ошкор этилмаган. Яна бир эҳтимолий йўналиш — Элдор Шомуродов тўп сураётган Италиянинг «Рома» клуби.
Карло Анчелоттининг «Реал»ни яқин вақтда тарк этиши Давидега ҳам янги босқични бошлаш имконини яратади. У қаерда фаолият бошлайди — Шотландия, Испания ёки Италияда — буни вақт кўрсатади.