locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти: «Бугунги учрашув биз учун яхши сабоқ бўлди»

Бразилия бош мураббийи Япониядан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анчелотти: «Бугунги учрашув биз учун яхши сабоқ бўлди»
ФОТО: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Японияга қарши ўртоқлик ўйинидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Нима содир бўлганини тушуниб турибмиз. Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг жамоа ўйинга бўлган руҳини йўқотди. Бу бизнинг энг катта хатомиз бўлди. Менимча, иккинчи бўлимда керакли даражадаги кайфият билан ўйнамадик. Бу хато бизга қимматга тушди.

Йўқ, маълум футболчиларнинг хатолари миллий жамоа чақирувларига таъсир қилмайди. Бизни жамоанинг биринчи голдан кейинги реакцияси орқали баҳолаш мумкин. Бугунги учрашув биз учун яхши сабоқ бўлди.

Биз айрим нарсаларни тўғрилашимиз керак, айниқса, бу иккинчи бўлимдаги ўйинга тааллуқли. Диққатлироқ бўлиш лозим. Жанубий Кореяга қарши ўйинда биринчи бўлимда жуда яхши, иккинчисида эса жуда ёмон ўйнадик.

Ўз хатоларимиздан сабоқ олишимиз керак. Жамоанинг энг катта хатоси — биринчи голдан кейинги нотўғри реакцияси бўлди», — деди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия биринчи бўлимда 0:2 ҳисобида олдинда бораётганди. Бироқ Япония иккинчи бўлимда 3 та гол уриб, камбек амалга оширди ва тарихда илк бор Бразилияни мағлуб этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг