locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анчелотти Бразилия терма жамоасини қабул қилмайди: сабаблар ва «Ал-Ҳилол»дан янги таклиф

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анчелотти Бразилия терма жамоасини қабул қилмайди: сабаблар ва «Ал-Ҳилол»дан янги таклиф
Расм: gettyimages.com Карло Анчелотти

Карло Анчелоттининг Бразилия терма жамоаси билан келишуви амалга ошмади. Relevo нашри хабарига кўра, асосий сабаб — «Реал Мадрид» клубининг позицияси бўлди: жамоа мураббийни 2025 йил АҚШда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатигача қўйиб юбормоқчи эмас.

Бу ҳолат Бразилия футбол конфедерациясининг режаларига тўғри келмади — улар янги бош мураббийни июн ойидаги учрашувларга тайинлашни истаган. Натижада музокаралар тўхтатилди ва томонлар келишувга етиб бора олмади. Ҳозирги кунда Бразилия терма жамоаси бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида «Ал-Ҳилол»ни бошқараётган португалиялик Жорже Жезуш кўрилаяпти.

Шу пайтда Карло Анчелотти бошқа таклиф олди — айнан шу «Ал-Ҳилол»дан. Marca нашри маълумотига кўра, Саудия клуби унга йилига 50 миллион евро маош тўланадиган шартнома таклиф қилган. 65 ёшли мутахассис ҳозирда ўз келажаги борасида қарор қабул қилиш арафасида.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг