Анчелотти: «Биз энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак»
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегияга қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан рақибнинг кучли томонларини баҳолади.
«Норвегия жуда мураккаб рақиб. Бу яхши шаклланган тузилмага, юқори маҳоратга ва аъло даражада ташкил этилган ўйинга эга жамоа. Улар ҳужумда катта салоҳиятга эга бўлиш билан бирга, яхши мувозанатни ҳам сақлайди. Норвегия ҳужумкор футбол ўйнайди, шунинг учун уларга қарши тезкор қарши ҳужумлар уюштириш жуда қийин. Чунки уларнинг марказ чизиғи жуда яхши ҳаракат қилади.
Биз энг яхши футболимизни намойиш этишимиз керак ва менимча, айнан ҳозир биз бунга қодирмиз. Японияга қарши қийин учрашувдан кейин ўзимизга бўлган ишончимиз янада ошди. Биз янада кучлироқ бўлишга интилаяпмиз ва ҳар қандай сценарийга тайёрмиз», — деди Анчелотти Бразилия терма жамоаси матбуот хизматига.