Ана холос! Винисиус Жуниор футболдан четлатилиши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: The Sporting Tribune
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор устидан текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчи бир нечта футбол клубига эгалик қилгани учун манфаатлар тўқнашувини бузганликда гумон қилинмоқда. Агар бразилиялик вингернинг айби исботланса, икки йилгача футболдан четлатилиши мумкин.
Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.