locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ан-Наср» молиявий инқирозга дуч келди

Айни пайтда клуб раҳбарияти қарздорликларни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.
«Ан-Наср» молиявий инқирозга дуч келди
ФОТО: Getty images

Криштиану Роналду тўп сураётган Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби жиддий молиявий муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда Arriyadiyah нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти молиявий инқироз сабаб бир қатор маъмурий ва техник масалалар бўйича ишларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган. Шунингдек, ушбу муаммолар футболчиларнинг маошларига ҳам таъсир кўрсатган. Асосий жамоанинг бир нечта аъзоси июнь ойи учун белгиланган иш ҳақининг фақат бир қисмини олган. Айни пайтда клуб раҳбарияти қарздорликларни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.

Молиявий қийинчиликлар трансфер сиёсатига ҳам таъсир ўтказган. Хабар қилинишича, «Ан-Наср» Марсело Брозович ўрнини босиши кутилган хорижлик футболчи билан шартнома имзолаш жараёнини ҳам вақтинча тўхтатган. Раҳбарият молиявий вазият барқарорлашгач, ушбу масалага қайтади.

Эслатиб ўтамиз, «Ан-Наср» ўтган мавсум якунига кўра Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган эди.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг