locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ан-Наср» 200 миллион доллардан ортиқ қарзга ботди

Молиявий инқироз туфайли клуб раҳбариятига янги футболчилар ва мураббийларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ан-Наср» 200 миллион доллардан ортиқ қарзга ботди
ФОТО: Getty images

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби жиддий молиявий муаммоларга дуч келди. Arriyadiyah нашрининг хабар беришича, клубнинг умумий қарзи 200 миллион доллардан ошиб кетган.

Манбага кўра, молиявий инқироз туфайли клуб раҳбариятига янги футболчилар ва мураббийларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланган. «Ан-Наср» фақат ўз даромадлари ва ҳомийлик маблағлари орқали молиявий барқарорликни тиклагандан кейингина трансферлар амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Вазиятни яхшилаш мақсадида клуб эгаси ҳисобланган Саудия Арабистони Жамоат инвестициялари жамғармаси (PIF) бир қатор чора-тадбирларни жорий қилди. Хусусан, раҳбариятнинг айрим молиявий ваколатлари чекланди ва клуб фаолиятини назорат қилиш учун мустақил молиявий маслаҳатчилар жалб этилди.

Шунингдек, инқироздан чиқишнинг эҳтимолий йўлларидан бири сифатида клуб улушининг бир қисмини сотиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Айни пайтда активларнинг маълум қисмини сотиб олиш бўйича икки жиддий таклиф келиб тушган. Бироқ амалдаги эгалар клубни тўлиқ сотишни истамаяпти ва фақат улушнинг маълум қисмини сотишга тайёр.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг