locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аморимнинг танлови аниқ

Манчестерликлар ярим ҳимояни кучайтиришни мақсад қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аморимнинг танлови аниқ
Фото: Sky Sports

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим қайси ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни маъқул кўраётгани маълум бўлди.

The i Paper нашри тарқатган хабарга кўра "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Адам Уортон "Манчестер Юнайтед" шорт-листида "иблислар" ўтган ёзда сотиб олмоқчи бўлган "Брайтон" хавбеки Карлос Балебани ортда қолдирди.

Португалиялик мутахассис Уортоннинг ўйинидан ҳайратда, чунки у ҳар доим ҳужумни кучайтиришни мақсад қилган.

Жорий мавсумда 21 ёшли Уортон барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда ўнта ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали мутахассислари хавбекнинг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг