Альвареснинг «Барселона»га трансфери амалга ошмаслиги мумкин
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг «Барселона»га ўтиши, каталонияликлар бу трансфер устида иш олиб бораётганига қарамай, айни пайтда деярли имконсиз деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Атлетико» ва «Барселона» ўртасидаги музокаралар «матрасчилар» футболчи учун якуний нархни белгилагунига қадар муваффақиятли кечаётган эди. Бироқ бу сумма 100 миллион евродан ошиб кетган. Шунингдек, аргентиналик футболчига «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирмоқда ва француз клуби, «Барселона»дан фарқли равишда, «Атлетико» талаб қилаётган маблағни тўлашга тайёр.
Қайд этилишича, «матрасчилар» каталония клубининг Альварес трансфери доирасида бошқа футболчиларни — масалан, Марк Берналь, Фермин Лопес ёки Рональд Араухони келишувга қўшиш таклифини ҳам рад этган.