locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо: «Умид қиламанки, бу – биз бирга нишонлайдиган кўплаб ғалабаларнинг бошланиши»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алонсо: «Умид қиламанки, бу – биз бирга нишонлайдиган кўплаб ғалабаларнинг бошланиши»
Фото: Getty Images

“Реал” бош мураббийи Хаби Алонсо “Осасуна”га қарши ўйинда (1:0) жамоасининг ўйинидан мамнунлиги ҳақида гапирди.

“Натижа биз учун муҳим. Ўйинда ижобий жиҳатларимиз борлиги кўзга ташланди. Икки ҳафталик ёзги йиғиндан сўнг кўпроқ тайёргарликка эга бўлган жамоага қарши ўйнадик.

Айрим нарсалар етмади, аммо бу ишимизни давом эттириш учун барқарорликка йўл очади.

Бу ўйиндан сабоқ чиқаришимиз керак. Чунки шундай баҳсларга яна кўп дуч келамиз ва олға силжишда давом этамиз.

Бош мураббий сифатида “Сантяго Бернабеу”га қайтиш — ажойиб туйғу. Умид қиламанки, бу — биз бирга нишонлайдиган кўплаб ғалабаларнинг бошланиши”, — деди “Реал” бош мураббийи клуб телеканалига берган интервюсида.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг