Алонсо: «Сифатли ўйин кўрсатдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик»
"Реал" бош мураббийи "Вильярреал"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
ФОТО: Getty images
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо "Вильярреал"га (3:1) ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Жуда мамнунмиз. Сифатли ўйин кўрсатдик, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Биринчи бўлимда бизга тезлик етишмади, ҳужумда керакли динамика йўқ эди.
Шунга қарамай, гол уриш учун бир нечта вазиятларни яратдик. Танаффусда футболчиларга концентрацияни йўқотмасликни айтдим, чунки "Вильярреал" қарши ҳужумларда хавфли. Урилган голлар бизга ишонч бағишлади," — дея Алонсонинг сўзларини келтиради Madrid Universal.
Розикжон Султонмуродов
Журналист