Алонсо «Реал» учун «янги Кроос» топди
Мадрид клуби трансфер учун 60 миллион евро сарфлашга тайёр.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Хаби Алонсо 21 ёшли англиялик футболчини «янги Тони Кроос» деб ҳисоблайди ва унинг трансферига шахсан ўзини қўймоқда. «Реал» Уортон учун 60 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Уортон жорий мавсум барча турнирларда 13 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг «Кристал Пэлас» билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Адамнинг ҳозирги бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист