Алонсо: «Арбелоа келажакда «Реал» бош мураббийига айланиши мумкин»
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо «қироллик клуби» ёшлар жамоаси билан ишлаётган Альваро Арбелоа келажакда асосий жамоани бошқариши мумкинми, деган саволга жавоб берди.
«Менимча, Арбелоа келажакда «Реал» бош мураббийига айланиши мумкин. Бироқ биз сиз сўраётган масалани ўзаро муҳокама қилганимиз йўқ», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради AS нашри.
Маълумот учун, Альваро Арбелоа 2020 йилдан буён «Реал» тизимида мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.
Хаби Алонсо эса мадридликлар бош мураббийи лавозимини ўтган ёзда қабул қилиб олган. 44 ёшли мутахассис билан тузилган меҳнат шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. «Реал» сўнгги саккизта учрашувда барча мусобақалар доирасида уч марта мағлуб бўлди, уч бор дуранг қайд этди ва икки ғалабага эришди. Испания чемпионатининг 15 туридан сўнг мадридликлар 36 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.