«Ал-Наср» Муҳаммад Кудус учун 100 миллион еврo таклиф қилишга тайёр
“Вест Хэм” яримҳимоячиси Муҳаммад Кудус бу ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби 24 ёшли ганалик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Шартномага кўра, Саудия клублари учун Кудуснинг тўлови 120 миллион фунт (тахминан 140,5 миллион евро) этиб белгиланган. Англия Премер-лигаси клублари учун эса бу сумма 85 миллион фунтни (тақрибан 99,5 миллион евро) ташкил этади.
Кудусга “Арсенал” ва “Ливерпул” каби Англиянинг кучли клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда у 30 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг “Вест Хэм” билан тузган шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.