locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аллегри Душан Влаховични “Милан”да кўрмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аллегри Душан Влаховични “Милан”да кўрмоқчи
ФОТО: Getty Images

“Милан”нинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри раҳбариятдан сербиялик ҳужумчи Душан Влаховични сотиб олишни сўрамоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар берди.

Манбага кўра, италиялик мутахассис Влахович номзодига шахсан қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, “Милан” ва “Ювентус” ҳимоячи Андреа Камбиясонинг трансфери борасида бир неча кундан бери алоқада бўлиб турибди ва тез орада сербиялик форвард ҳам ушбу келишувга қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Влахович ўтган мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 45 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг