locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алишер Шукуров «Қизилқум»ни тарк этди

Футболчи Навоий жамоаси сафида 8 та ўйинда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алишер Шукуров «Қизилқум»ни тарк этди
Фото: Қизилқум ПФК

“Қизилқум” жамоаси таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Sports24.uz хабар беришича, жамоани тожикистонлик ярим ҳимоячи Алишер Шукуров тарк этган. У мавсум бошида жамоа сафига келиб қўшилганди.

Бу вақт давомида Шукуров 8 та ўйинда майдонга тушди. Шундан 2 тасини асосий таркибда бошлади. 256 дақиқа давомида ўйнаган ва бирорта самарали ҳаракатни амалга оширмаган.

24 ёшли футболчи эндиликда фаолиятини Тожикистон чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг