“Ал-Ҳилол” тез орада Жезушни истеъфога чиқаради – манба
Фото: Getty Images
Саудиянинг “Ал-Ҳилол” жамоаси бош мураббий Жорже Жезушни истеъфога чиқармоқчи. Бу ҳақда Саудия нашрлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, раҳбарият жамоанинг Элит ОЧЛни тарк этганидан ғазабланган ва португалиялик мутахассис билан хайрлашмоқчи.
Аввалроқ клуб Карло Анчелоттини Саудияга олиб келишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Ҳилол” Элит ОЧЛ ярим финалида “Ал-Аҳли”га ютқазиб қўйиб, турнирни тарк этди. Қолаверса, Саудия чемпионатида ҳам 2-ўринда бормоқда ва пешқадам “Ал-Иттиҳод”дан ортда қолмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист