locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал-Ҳилол» Тео Эрнандесга рад этиб бўлмас таклиф юборди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал-Ҳилол» Тео Эрнандесга рад этиб бўлмас таклиф юборди
ФОТО: Getty Images

Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клуби «Милан»нинг чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандеснинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Пабло Оливейра хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Ал-Ҳилол» миланликларга 27 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери учун 20 миллион евро таклиф қилмоқда.

Шу билан бирга, саудияликлар ҳимоячининг ўзи учун йилига 18 миллион евро маош тўлашга тайёр. Эрнандеснинг «Милан»даги ҳозирги маоши 4 миллион евродан иборат.

Маълумот учун, Эрнандес ўтган мавсум барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 40 миллион евродеб баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг