Александр Лобанов: \"Жепаров бир вақтлар етакчилик қилган бўлса, ҳозир унинг ўрнини босувчилар пайдо
Sports24.uz Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Пахтакор” клуби дарвозабони сифатида мухлисларга яхши таниш бўлган Александр Лобанов билан боғланиб, эртанги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқди:
"Албатта эртанги ўйинда ғалаба қозониб, халқимизни хурсанд қилишади. Терма жамоамиз характер томонлама кучли эканлигига ишончим комил. Барча футболчилар ҳамда мураббийлар штаби тажрибали ва стрессга чидамли инсонлардан иборат. Уларнинг ҳар бирининг ортида жуда катта тажриба бор. Бўлаётган турли-хил воқеалар бундай муҳим ўйин олдидан йигитларга ҳалқит қила олмаслигига ишонаман.
Ҳар бир авлод биз учун олтин авлод ҳисобланади. Худо хоҳласа энг камида, ҳеч бўлмаса бир футболчи ўрнини осонлик билан бошқаси эгаллайди. Худди Сервер Жепаров каби. Сервер бир вақтлар етакчи бўлган бўлса, ҳозир унинг ўрнига етакчилар пайдо бўлган ва Жепаровнинг ўзи ҳам кимнингдир ўрнига етакчиликни ўз қўлига олган.
Ҳозиргиларни олдинги селекция муҳитига таққослай олмайсиз. Ҳозир лигамизда жуда кўп савияли футболчилар бор ва футболчиларимизнинг хориж клублари эътиборига тушиши ёқимли ҳолат. Бугун яхлит бир жамоа бўлиб, биргаликда мақсадга етишимиз муҳим. Бу натижа келажак авлод ҳамда мухлисларимиз учун жуда ҳам керак!",-дейди Лобанов