locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Al-Ahli” Хавига расмий таклиф юборди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Al-Ahli” Хавига расмий таклиф юборди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Footmercato нашрининг хабар беришича, 45 ёшли испаниялик мутахассисга “Al-Ahli”да расмий таклиф тушган.

Жамоани ҳозирда Матиас Жайссл бошқармоқда, бироқ “Al-Ahli” мавсум якунланганидан сўнг мураббийни ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Клуб Саудия Про-лигасида бешинчи ўринни эгаллаб, Осиё Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Хави 2021-йилдан 2024-йилгача “Барселона” бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг