«Ал-Ҳилол» Левандовскини сотиб олмасликка қарор қилди
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски трансферидан воз кечди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Манбага кўра, Саудия клуби ёзги трансфер ойнасида 36 ёшли полшалик футболчини харид қилиш имкониятларини кўриб чиққан. Бироқ Левандовски Каталония клубини тарк этишни истамаган.
Шунингдек, “Барселона” раҳбарияти ҳам футболчи билан шартнома узайтириши мумкин.
“Ал-Ҳилол” кейинчалик эътиборини “Ливерпуль” ҳужумчиси Дарвин Нуньесга қаратди ва у билан 2028 йил ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Левандовскининг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Ҳужумчи ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида жами 52 та учрашувда майдонга тушиб, 42 та гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 12 миллион еврога баҳоланган.