«Ал-Ҳилол» Ламин Ямал учун даҳшатли сумма таклиф қилди
Ямал яқинда “Барселона” билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирди.
ФОТО: Getty images
"Барселона” ҳамда Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал учун Саудия Арабистонидан улкан таклиф юборилди. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манбага кўра, Риёд клуби футболчи учун 400 миллион евро тўлашга тайёр. Аммо “Барселона” Ламин Ямал бўйича билдирилган дастлабки таклифни рад этган ва уни клубнинг муҳим футболчи сифатида жамоада сақлаб қолмоқчи эканлигини билдирган.
Бироқ, клубдаги молиявий сабаб трансфер амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал яқинда “Барселона” билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирди. Янги битимга кўра, футболчи йилига 21 миллион евро маош олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист