locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ал Аҳли» Винисиус учун 300 млн фунт таклиф қилишга тайёр

Саудия клуби бразилиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ал Аҳли» Винисиус учун 300 млн фунт таклиф қилишга тайёр
ФОТО: Getty images

“Ал-Аҳли” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси билан ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг трансфери бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Indykaila News нашри хабар берди.

Манбага кўра, Саудия Арабистони клуби 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери учун “қироллик клуби”га 300 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр.

Агар Винисиус “Реал” билан 2027 йил 30 июнда якунланадиган шартномасини узайтира олмаса, трансфер 2026 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин.

Жорий мавсум Винисиус Жуниор барча мусобақалар доирасида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол урган ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг