«Қайрат» — «Реал» учршашувининг бош ҳаками маълум
Ўйин 30 сентябрь куни Олмаотадаги "Орталиқ" стадионида бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган "Қайрат" – "Реал" баҳсини Марко Гуида бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Бу ҳакам 43 ёшда. Халқаро тажрибага эга.
Ўйин 30 сентябрь куни Олмаотадаги "Орталиқ" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Қайрат" илк турда Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига меҳмонда 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Мадриднинг "Реал" жамоаси "Сантьяго Бернабеу"да "Марсел"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист