locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Адемола Лукман МЮ, “Ливерпуль” ва “Ювентус” ўртасида талаш бўлмоқда

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Адемола Лукман МЮ, “Ливерпуль” ва “Ювентус” ўртасида талаш бўлмоқда
ФОТО: Getty Images

“Аталанта” вингери Адемола Лукман фаолиятини Европанинг бошқа гранд клубларида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TuttoJuve нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, нигериялик ҳужумчига “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Ювентус” қизиқиш билдирмоқда. “Аталанта” эса Лукман учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, футболчининг ўзи жамоасини ўзгартириш борасида ҳали тўлиқ бир тўхтамга келмаган.

Маълумот учун, Лукман жорий мавсум 36 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг