locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Адейеми: «Мен кўрган энг яхши футболчи — Месси»

Карим эндиликда фаолиятини Каталония клубида давом эттиради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Адейеми: «Мен кўрган энг яхши футболчи — Месси»
ФОТО: Getty images

«Барселона»нинг янги ҳужумчиси Карим Адейеми каталонияликлар сафига қўшилгач, клуб афсонаси Лионель Месси ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

— Мен кўрган энг яхши футболчи — Месси. Мен учун ҳар доим энг яхшиси у бўлган. Шунингдек, Роналдиньонинг ўйинини кузатиш ҳам жуда завқли эди. Бу клуб шарафини ҳимоя қилган бошқа кўплаб буюк футболчилар ҳам бўлган, — деди Адейеми.

24 ёшли футболчи Ламин Ямальнинг иқтидорини ҳам юқори баҳолади.

—Ямаль билан шахсан таниш эмасман, аммо у майдонда ўзи ҳақида ҳамма нарсани кўрсатади. У ажойиб футболчи ва замонавий футбол учун зарур бўлган барча сифатларга эга. Менимча, биз ўртасида жуда яхши ҳамкорлик шаклланиши мумкин. У нафақат яхши тўпурар, балки кучли дриблёр ҳам. Шу билан бирга, у шериклари учун ҳам имкониятлар яратади. Бу эса менга жуда мос келади. Мен чуқурликдан ҳужумга чиқиб, узатмаларни қабул қилишни яхши кўраман ва шу жиҳатдан жамоага катта фойда келтиришим мумкин, — деди Адейеми.

Эслатиб ўтамиз, Карим Адейеми 2025/26 йилги Бундеслига мавсумида Дортмунднинг «Боруссия»си сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг