locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Абдурауф Буриев «Барселона» афсонасига тегишли жамоага ўтиши мумкин

«Пахтакор» ярим ҳимоячисига Испаниянинг «Андорра» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Абдурауф Буриев «Барселона» афсонасига тегишли жамоага ўтиши мумкин
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Абдурауф Буриев жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда қатор спорт нашрлари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, футболчига Грециянинг «АЕК» клуби ва Испаниянинг «Андорра» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Энг жиддий даъвогар сифатида айнан испанлар тилга олинмоқда.

«Андорра» жорий мавсумда Испаниянинг иккинчи дивизионида иштирок этади. Клуб охирги йилларда жадал ўсишга эришган. «Барселона»нинг собиқ футболчиси Жерар Пике раҳбарлигида жамоа тўртинчи лигадан иккинчи лигагача кўтарилди.

Абдурауф Буриевнинг шундай катта режаларга эга жамоага ўтиши унинг фаолиятида янги босқич бўлиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг