Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойининг энг яхши футболчиси бўлди
У сўровномада Родри ва Докуни ортда қолдирди.
ФОТО: Getty images
Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг март ойи якунлари бўйича энг яхши футболчиси деб топилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси мухлислар орасида ўтказилган сўровномада ярим ҳимоячи Родри ва вингер Жереми Докуни ортда қолдирди.
Маълумот учун, ўтган ойда Ҳусанов барча турнирларда 6 та ўйинда майдонга тушди, шундан 5 тасини асосий таркибда бошлади. Шунингдек, Ҳусанов Англия Лига Кубогида зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир «шаҳарликлар» сафига 2025 йил январида Франциянинг «Ланс» клубидан кўчиб ўтганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист