Абдуқодир Ҳусанов қаторaсига иккинчи бор «Сити»да ойнинг энг яхши футболчисига номзод
Ҳусанов апрел ойида «шахарликлар» сафида 3 та учрашувда тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракат қилди.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов апрел ойи якунларига кўра клубнинг энг яхши футболчиси унвонига номзодлар қаторига киритилди. У март ойида ҳам ушбу совринни қўлга киритган эди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Клуб томонидан эълон қилинган ойлик сўровномада Ҳусанов билан биргаликда португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва ҳамда Нико Орайли ҳам номзод сифатида кўрсатилган.
Маълумот учун, Ҳусанов апрел ойида «шахарликлар» сафида 3 та учрашувда тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракат қилди. Абдуқодир асосий таркибда тўлиқ ҳаракат қилган ушбу баҳсларнинг барчасида жамоа ғалаба қозонган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист