locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосбек Файзуллаев: \"Жамоа жанговор ҳолатда\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Аббосбек Файзуллаев: "Жамоа жанговор ҳолатда"
Photo: UFA

Куни кеча "ССКА" жамоаси билан биргаликда Россия кубоги ғолибига айланган Аббосбек Файзуллаев терма жамоамиз ихтиёрига етиб келди ва УФА расмий саҳифалари учун ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Кубок қўлга киритганимдан жуда ҳам хурсандеман. Бу ”ССКА" билан биринчи кубогим. Терма жамоа сафига келиб қўшилишдан олдин кубок ютуш жуда ҳам муҳим эди. Чунки яхши кайфият билан келса, бу ўйинга ҳам таъсир қилади. Муҳим ўйин олдидан бу қўшимча кайфият ва куч беради.

Терма жамоа билан кўп йиғинлар ўтказганман. Мен учун киришиб кетиш қийин эмас. Ҳамма йигитлар билан танишман ва ҳаммаси яхши қабул қилади.

Бешинчи июн куни олдимизда муҳим ўйин кутиб турибди ва бу баҳс олдидан жамоанинг кайфияти ва тайёргарлиги жанговор ҳолатда. Худо хоҳласа олдимизга қўйилган вазифани бажариб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз", -дейди Файзуллаев

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг