locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосбек Файзуллаев ўз ўйинига паст баҳо берди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббосбек Файзуллаев ўз ўйинига паст баҳо берди
ФОТО: Getty Images
Россия кубоги
01.06.2025, Як.
Ростов
0
ЦСКА
0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москвадаги ССКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев “армигачилар”нинг Россия Кубоги Суперфиналидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

“Бу менинг Россиядаги биринчи совриним бўлгани учун ҳам аҳамияти жуда катта. Ғалаба йўлида кўп нарсани енгиб ўтдик, жуда оғир ўйинлар бўлди, айниқса, “Зенит”га қарши баҳс. Ушбу беллашувда биз пенальтилар сериясида зафар қучдик. Биз бу кубокқа муносибмиз, деб ўйлайман.

Бу мавсумни шахсан ўзим ўтган йилга қараганда ёмонроқ баҳолайман. Аввалги мавсум самарадорлик бўйича 5+14 кўрсаткич қайд этгандим. Бу гал эса бу кўрсаткич 3+8 кўринишида бўлди.

Мавсумнинг иккинчи қисмида майдондаги позициям ўзгарди ва бунинг натижасида ўйинимда пасайиш кузатилди. Ўзгариш ўз таъсирини кўрсатди. Мавсум жуда яхши бошланганда, кейин ўрним ўзгарди.

Натижада статистик кўрсаткичлар аввалгидек бўлмади, лекин мен янги позицияга кўникиб олишга ҳаракат қилдим”, – дейди Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, ССКА Россия Кубоги Суперфиналида “Ростов”га қарши баҳс юритди. Асосий вақт дуранг билан якунлангач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда омад “армигачилар”га кулиб боқди (4:3).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг