locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аббосбек Файзуллаев трансферига оид янги маълумотлар пайдо бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аббосбек Файзуллаев трансферига оид янги маълумотлар пайдо бўлди
ФОТО: pfc-cska.com

Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби матбуот котиби Гохан Йилмаз Россиянинг Sport-Express нашрига берган интервьюсида жамоа ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқаяётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Манбага кўра, Истанбул клуби ҳозирча Файзуллаевни сотиб олиш ҳақида ўйлагани йўқ:

“Мен жамоамиз скаутлари билан боғландим. Улар ҳозирча бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ эканлигини билдиришди”, - дейди Йилмаз.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев ўтган мавсум ЦСКА сафида жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 8 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг