locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Рома» ва «Интер» баҳсида жанговар дуранг қайд этилди

Беллашувда жами 4 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
А Серия. «Рома» ва «Интер» баҳсида жанговар дуранг қайд этилди
ФОТО: Getty images
Италия А серияси
19.09.2026, Як.
Рома
2
Интер М
2

Италия А Сериясининг 2026/27 йилги мавсуми 5-туридан ўрин олган "Рома" — "Интер" учрашуви якунланди. Римдаги "Олимпико" стадионида ўтган баҳс 2:2 ҳисобида дуранг билан тугади.

Ҳисоб 6-дақиқада очилди. "Рома" ярим ҳимоячиси Ману Коне жамоасини олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада Коне яна бир бор гол уриб, дубль қайд этди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан "Интер" жавоб қайтарди. 46-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобни қисқартирди. 79-дақиқада эса аргентиналик ҳужумчи ўзининг иккинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.

Беш турдан кейин "Рома" 13 очко билан А Серия турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Интер" ҳам 13 очко жамғарган, аммо қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи поғонада бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг