А Серия. «Наполи» ўз майдонида «Интер»ни мағлуб этиб, 1-ўринга кўтарилди
Италия А Сериясининг 8-туридан ўрин олган «Наполи» ва «Интер» ўртасидаги марказий баҳс бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Кевин Де Брюйне 33-дақиқада пеналтидан ҳисобни очди. 54-дақиқада Скотт Мактоминей жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.
59-дақиқада «Интер» Ҳоқон Чалханоғлунинг голи эвазига ҳисобни қисқартирди. Бироқ 67-дақиқада Франк Замбо Ангисса неаполликларнинг учинчи голини киритди.
Шу тариқа, «Наполи» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 18 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. «Интер» эса 15 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
А Серия. 8-тур
«Наполи» — «Интер» 3:1
Голлар: Де Брюйне (33), Мактоминей (54), Ангисса (67) — Чалханоғлу (59).
Наполи — Милинкович-Савич, Ди Лоренсо, Буонджорно (Бекема, 90), Жезус, Спинассола (Гутьеррес, 90), Гилмур, Политано (Элмаз, 82), Ангисса, Де Брюйне (Оливера, 37), Мактоминей, Нерес (Ланг, 82).
Интер — Зоммер, Аканжи, Ачерби, Бастони, Думфрис (Луис Энрике, 73), Димарко, Барелла (Фраттези, 73), Чалханоғлу (Сучич, 73), Мхитарян (Зелинский, 32), Мартинес, Бонни (Эспозито, 62).